Предпросмотр файла:
БУХОРО ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик танловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 31 октябрдаги 6-сонли Ҳайъат қарори ижросини таъминлаш, педагоглар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидойи, таълим–тарбия жараёнида илғор педагогик технологиялардан унумли фойдаланиб, ижобий натижаларга эришаётган педагогларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ижодий изланишларини ривожлантириш, иш тажрибаларини ва дарс ишланмаларини оммалаштириш ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 98-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида буюраман
1. Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 30 мартдаги “Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 98-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари педагоглари ўртасида “Энг яхши дарс ишланмаси” кўрик-танлови (бундан буён матнда кўрик-танлов деб юритилади) 2017 йил 3 апрелидан 15 майигача ўтказилиши инобатга олинсин.
3. Кўрик-танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага, танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
4. Ташкилий қўмитага:
кўрик-танловни юқори савияда ўтказиш чораларини кўриш;
танловнинг вилоят босқичига тавсия этилган дарс ишланмаларини баҳолаш учун ҳар бир йўналиш бўйича ижодкор, тажрибали ва малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркибини тузиш ва тасдиқлаш;
танловни холисона ўтишини, ҳакамлар ҳайатларининг адолатли фаолият олиб боришини назорат қилиш;
танловда юқори натижаларга эришган ўқитувчиларни рағбатлантириш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
5. Туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирларига:
белгиланган муддатларда умумтаълим муассасалари педагогларининг танловда фаол иштирок этишларини таъминлаш;
танловнинг биринчи босқичига келиб тушган дарс ишланмаларини баҳолаш учун ҳар бир йўналиш бўйича ижодкор, тажрибали ва малакали мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати таркибини тузиш ва тасдиқлаш;
танловда иштирок этувчи ўқитувчиларга 2017 йил 3 апрелидан 18 апрель куни соат 24:00 га қадар онлайн тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий веб-сайтида очилган махсус веб саҳифа (http://tanlov.uzedu.uz/) орқали “мактаб кабинети”га орқали онлайн шаклда кўрик-танловда қатнашиш учун ўз дарс ишланмаларини тақдим этишларини назорат қилиш;
тизимга киритилмаган ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар мактаб маъмурияти томонидан тизимга киритилгандан сўнг улар кўрик-танловда иштирок этиш учун буюртма бериш имконига эга бўлишлари, юборилган дарс ишланмаси ва унинг иловаларининг умумий ҳажми 50 МБдан ошмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
кўрик-танловнинг асосий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда кўрик-танлов ғолиблари ва уларнинг иш фаолияти билан боғлиқ тафсилотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш вазифалари юклатилсин.
6. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Қурбонов зиммасига юклатилсин.
Бошқарма бошлиғи А.Сафаров
Бухоро ш.,
2017 йил ___апрель,
_____-сон
Киритилди: Вилоят методика маркази мутахассиси Н. Ибрагимов |
|
Келишилди: Бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Қурбонов |
|
|
Умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлими бошлиғи Э.Неъматов |
|
|
Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоботи ва моддий таъминлаш бўлими бошлиғи М.Ғайбуллаев |
|
|
Бошқарманинг МАТСИБ бош мутахассиси Ш.Саъдуллаев |
|
|
Республика Ташхис марказининг вилоят вакили
О.Ҳафизов |
|
|
Кадрлар билан ишлаш гуруҳи мутахассиси М.Ҳусенов Назорат ва таҳлил гуруҳи раҳбари А.Джумаев |
|
|
|
Бошқарманинг 201 йил “ ” апрелдаги
_____ -сонли буйруғига I -и л о в а
Кўрик-танловни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби
Ф.Қурбонов — Вилоят халқ таълими бошқармаси ўринбосари,
ташкилий қўмита раиси
2. Э.Неъматов — Умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлими
бошлиғи, ташкилий қўмита раис ўринбосари
3. |
Н.Ибрагимов |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
4. |
Оғаев Ҳ.С. |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
5. |
М.Нуралиева |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
6. |
А.Азимова |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
7. |
Ҳ.Қобилова |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
8. |
М.Нукарова |
— ВММ мутахассиси, аъзо |
9. |
Д.Рахмонова |
— ВММ мутахассиси, аъзо |